Обуна бўлинг

Жамият    7:39 / 10.10.2022     406

Хоразмлик талаба жиззахлик аёлнинг пластик картасидаги пулларни ўғирлади

У Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида таҳсил олиши аниқланди.

Пахтакор тумани “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аёл туман прокуратурасига мурожаат қилиб, пластик картасидан 571 000 сўм миқдордаги пулларини кимдир ечиб олганини билдирган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан 2022 йил 15 сентябр куни Пахтакор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган дастлабки тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Хоразм вилояти Боғот тумани “Бешариқ” МФЙ ҳудудида яшовчи, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаси содир этгани аниқланди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!