Жамият    7:00 / 7.06.2023     573
Жиззах — май ойида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари энг кўп аниқланган вилоятлардан бири
2023 йилнинг май ойида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 135 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан 23 млн кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бунинг оқибатида тизимга 20,6 млрд сўм зарар келтирилган.

Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Самарқанд, Жиззах ва Бухоро вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Таққослаш учун, Ўзбекистон бўйлаб апрель ойида 225 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан 5,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилганди.