Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 29.12.2022     839

Жиззах — республикада “СЭС” томонидан тадбиркорлар ҳуқуқлари энг кўп бузилган ҳудудлардан бири

Вилоятда 598 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширув ўтказиш билан боғлиқ қонунчилик талаблари бузилган.

Фото: biznesombudsman.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девони ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматида тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижроси ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувларнинг қонунийлиги юзасидан ўрганишлар ўтказилди.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида хизмат ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари томонидан 2 817 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан:

1 841 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширув ўтказиш билан боғлиқ қонунчилик талаблари бузилган.

Энг кўп йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари:

  • Самарқанд вилоятида 639 та,
  • Жиззах вилоятида 598 та,
  • Наманган вилоятида 363 та ҳолатда учраган.

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқишда Хизматнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан 612 та ҳолатда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилган.

Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 363 та ҳолатда қонунчилик талаблари ва белгиланган муддатларга амал қилинмаган.

Жумладан, Хизматнинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 2021 йил ҳамда 2022 йилнинг август ойига қадар ўтказилган текширувлар бўйича расмийлаштирилган 1 002 та далолатномалар махсус китобларга рўйхатга олинмасдан, Низом талаблари бузилган.

Республика бўйича аниқланган 2 817 та тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари бўйича қайд этилган камчиликларга йўл қўйган 278 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Жумладан:

  • 139 нафар ходимга нисбатан МЖтКнинг 2412-моддаси,
  • 86 нафар ходимга нисбатан МЖтКнинг 43-моддаси,
  • 52 нафар ходимга нисбатан МЖтКнинг 2155-моддаси,
  • 1 нафар ходимга нисбатан МЖтКнинг 1973-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Ўрганиш якуни бўйича соҳада қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида Хизмат раҳбарига тақдимнома киритилди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!