Обуна бўлинг

Жамият    14:17 / 7.10.2022     319

Жиззах шаҳар “Марказий” деҳқон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари  хавфсизлиги текширилди

Рейд тадбири давомида ветеринария-санитария қоидалари ва эпизоотияга тўғри келмайдиган сут махсулотлари йўқ қилинди.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг топшириғига асосан, Жиззах вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин гуруҳи, Жиззах шаҳар ИИБ Жамоат тартибини сақлаш хизмати томонидан вилоят Ветеринария бошқармаси ходимлари билан хамкорликда Жиззах шаҳар “Марказий” деҳқон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари  хавфсизлигини таьминлаш мақсадида рейд тадбири ўтказилди.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг “Dizak.uz”га маълум қилишича, тадбир давомида Шароф Рашидов тумани Олмачи МФЙда истиқомат қилувчи икки нафар фуқаро – 1977 йилда туғилган Н.С. ҳамда  1975 йилда туғилган Б.Қ. лар ветеринария-санитария қоидалари ва эпизоотияга тўғри келмайдиган сут махсулотларини уй шароитида тайёрлаб олиб келиб сотаётганликлари аниқланди.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидани Кодекснинг 109-моддасига асосан Ветенринар врач томонидан маьмурий баённома расмийлаштирилиб жами 78 литир сут ва сут махсулотлари холислар иштирокида йўқ қилинди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!