Обуна бўлинг

Жамият    8:01 / 4.12.2022     255

Жиззах шаҳрида автомашинадан пиротехника воситалари топилди

Автомашина салонида 20 та қутида жами 1100 дона “Британек” номли ўзидан кучли овоз чиқарувчи пиротехника воситаларини сақлаб келинаётганлиги аниқланган.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати

2022 йил  1 декабрь куни Жиззах шаҳрида хизмат олиб бораётган Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан Nexia-3 русумли  автоулови тўхтатиб текширилди.

Жараёнда автомашина салонида 20 та қутида жами 1100 дона “Британек” номли ўзидан кучли овоз чиқарувчи пиротехника воситаларини сақлаб келинаётганлиги аниқланган.

Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва пиротехника воситалари Жиззах шаҳар ИИБга топширилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!