Обуна бўлинг

Жамият    7:42 / 15.04.2023     442

Жиззах шаҳрида фуқаро унга кредит ажратилмаётганидан норози. Прокуратура муносабат билдирди

Аниқланишича, фуқаро бундан аввал ҳам банкдан кредит олиб уни вақтида сўндирмаган.

Аввалроқ “Mahalla_Raisi” телеграм каналида Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро С.Рга кредит маблағи ажратилмаётганлиги ҳақида хабар пайдо бўлган эди.

Жиззах вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Аниқланишича, фуқаро С.Рга муқаддам “Микрокредитбанк” Жиззах вилоят ҳудудий филиали томонидан компьютер хизматлари кўрсатиш йўналишида 33 млн. сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилиб, ҳозирда сўндирилмаганлиги учун муаммоли кредитга айланган.

Бундан ташқари, унинг имтиёзли кредит ажратиш масаласида тегишли ҳоким ёрдамчисига қилган мурожаати юзасидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилиши тушунтирилган.

Фуқаро С.Рга кредит ажратилмаётганлиги ҳолатида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилмаган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!