Жамият    13:03 / 7.02.2023     1225
Жиззах шаҳрида ҳоким ёрдамчиси пора олаётган вақтда қўлга олинди
У имтиёзли кредит ажратилишида тавсиянома бериш ва олинган маҳсулот бўйича мониторинг далолатномасини “online-mahalla.uz” платформасига юклаб бериш эвазигаўйича мониторинг далолатномасини “online-mahalla.uz” платформасига юклаб бериш эвазига фуқародан 100 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Жиззах шаҳри маҳалла фуқаро йиғинларидан бирининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси “Т.А.Р.” давлат иштирокидаги ташкилот мансабдор шахси бўла туриб, хизмат мавқеидан фойдаланиб таъмагирлик йўли билан фуқаро “О.Н.”нинг қариндоши “М.С.П”нинг номига имтиёзли кредит ажратилишида тавсиянома бериш ва олинган маҳсулот бўйича мониторинг далолатномасини “online-mahalla.uz” платформасига юклаб бериш эвазига фуқаро “О.Н.”дан 100 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
