Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 9.02.2023     558

Жиззах шаҳрида икки кишини пичоқлаган шахс 19 йилга қамалди

Жабрланувчилардан бири оғир жароҳатлангани оқибатида вафот этган.

2022 йилнинг 8 август куни асли самарқандлик бўлган, Жиззахга ишлаш учун келган фуқаро Жиззах шаҳри “Оққўрғонлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бир неча фуқаро билан арзимас сабабларга кўра, ўзаро гап талашиб жанжаллашиб қолади.

Боз устига уларнинг барчаси спиртли ичимлик таъсирида бўлишган. Шундан сўнг, судланувчи ўзи билан олиб юрган ошхона пичоғи билан дастлаб биринчи фуқарога оғир тан жароҳати етказади, иккинчи фуқарони эса қасддан ўлдиради.

Суд ишида судланувчи айбига тўлиқ иқрорлигини, шу сабабли суддан енгиллик беришни сўради. Аммо, давлат айбловчиси унинг қилган жиноятини оғирлаштирувчи ҳолат, яъни, ожиз аҳволдаги шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш деб ифодаланишини, шунга кўра, унга 22 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси берилишини сўради.

Суд томонларни тинглаб, ишга оид ҳужжатлар, далилларни кўриб чиқиб 56 ёшли фуқарони 19 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!