Жамият    7:01 / 28.10.2022     881
Жиззах шаҳрида корхоналар раҳбарлари кўп миқдорда кредит маблағларини талон-торож қилгани айтилмоқда
Иккита МЧЖ раҳбари жами 2,9 млрд. сўм кредит маблағларини ноқонуний йўллар билан ўзлаштирган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “Y.” МЧЖ раҳбари И.А. ҳудудий тижорат банки филиалидан меҳмонхона биносини жиҳозлаш учун ажратилган 1,5 млрд сўм кредит маблағини бошқа мақсадаларда сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Шу каби, фуқаро И.Э. ўғли Ш.нинг номига “Z.M.” МЧЖни ташкил этиб, савдо ва маиший ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш мажмуасини жиҳозлаш учун банк филиалидан 1,4 млрд сўм кредит олишга эришиб, ушбу кредитни ўзлаштириш мақсадида гўёки товарлар етказиб берилганлиги ҳақида юк хатларини расмийлаштириш орқали кредит маблағини бошқа МЧЖларга ўтказиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
