Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 11.05.2023     250

Жиззах шаҳрида Labo оқова сув қудуғи қопқоғи сабаб ағдарилгани маълум қилинди

Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра воқеа 9 май куни соат тахминан 21:10 ларда Жиззах шаҳар “Иттифоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда юз берган. Ҳайдовчи М.М. машинани бошқариб, ушбу автомобиль йўлида жойлашган “Жиззах сув таъминоти” МЧЖга тегишли оқова сув қудуғи устидан ўтган вақтида қудуқнинг қопқоғи очилиб кетиши оқибатида ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Фото: Видеодан кадр

Аввалроқ Telegram’да тунги вақтда Labo ҳалокатга учрагани акс этган видеолавҳа пайдо бўлди.

Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра воқеа 9 май куни соат тахминан 21:10 ларда Жиззах шаҳар “Иттифоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда юз берган. Ҳайдовчи М.М. машинани бошқариб, ушбу автомобиль йўлида жойлашган “Жиззах сув таъминоти” МЧЖга тегишли оқова сув қудуғи устидан ўтган вақтида қудуқнинг қопқоғи очилиб кетиши оқибатида ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати

Ҳодиса натижасида ҳайдовчи жиддий тан жароҳати олмаган, транспорт воситаси техник шикастланган.

10 май куни воқеа жойи вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ва ушбу йўлга хизмат кўрсатувчи Шароф Рашидов туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари иштирокида кўрикдан ўтказилганда йўл 2020 йилда тўлиқ таъмирлангани, бироқ, юқорида таъкидлаб ўтилган йўл қисмидаги қувур қопқоғини ушлаб турувчи мослама атрофида емирилишлар юзага келгани аниқланган.

Натижада, ушбу жойдан ҳаракатланиб ўтган транспорт воситаси ғилдиракларининг қатнов қисми юзаси билан ишқаланиши вақтида қувур қопқоғи  уни ушлаб турувчи мослама билан бирга кўтарилиб кетган.

Ҳозирда ушбу йўлда аниқланган камчиликлар “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ томонидан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!