Жамият    7:00 / 12.01.2023     292
Жиззах шаҳрида МИБ томонидан ноқонуний маҳсулотлар йўқ қилинди
Суд қарорлари асосида амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида 22 500 дона 112 млн 500 минг сўмлик дори воситалари, 678 та қарийб 10 млн сўмлик тамаки ҳамда 40 дона 1 млн сўмлик алкоголь маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилинган.

Жиззахда Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан ноқонуний маҳсулотлар суд қарори асосида йўқ қилинди.
Инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатувчи дори воситалари, тамаки ва алькогол маҳсулотлари 4 та ҳолатда ваколатли органлар, аниқроғи, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Дўстлик, Ғаллаорол туманлари ва Жиззах шаҳар бўлими, шунингдек, Пахтакор туман давлат солиқ инспекцияси томонидан қўлга олинган.
Суд қарорлари асосида амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида 22 500 дона 112 млн 500 минг сўмлик дори воситалари, 678 та қарийб 10 млн сўмлик тамаки ҳамда 40 дона 1 млн сўмлик алкоголь маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилинган.
Маҳсулотлар ноқонуний йўллар билан олиб кирилган ва сифати кафолатланмаган. Маҳсулотларни йўқ қилиш тадбирида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
