Обуна бўлинг

Жамият    10:43 / 22.09.2022     684

Жиззах шаҳрида ўрмон нозири пора билан ушланди

Нозир дарахтларни ноқонуний равишда кесган фуқарога жарима қўлламаслик эвазига ундан пора талаб қилган.

Фото: Прокуратура Департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Хабар қилинишича, Жиззах давлат ўрмон хўжалиги бошқармаси ўрмон нозири Р.М. фуқаро У.дан унга боғдорчилик учун ижарага берилган ер майдонида 14 дона терак ва қайрағоч дарахтлари ноқонуний кесилгани ҳолати юзасидан жарима қўлламаслик эвазига 3 млн сўм пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!