Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 17.03.2023     490

Жиззах шаҳрида пиёдани уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетган Damas ҳайдовчиси топилди

2023 йилнинг 14 март куни соат 19:35 ларда Жиззах шаҳри ҳудудидан ўтган Мустақиллик кўчасида, “Эски шаҳар” деҳқон бозори ҳудудида жойлашган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани Damas русумли автомашина уриб юборган.

Машина ҳайдовчиси эса жабрланган пиёдага ёрдам кўрсатиш ўрнига йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган жойдан қочиб кетади.

Фото: Видеодан кадр

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилди. Ҳайдовчи билан суҳбат давомида у светофор билан бошқариладиган пиёдалар ўтиш жойига катта тезликда яқинлашиб келгани, светофорнинг яшил чироғи ёнгани сабаб тезлигини пасайтирмай ўтиб кетмоқчи бўлганида йўлидан пиёда чиқиб қолганини билдирди.

Ҳозирда ҳолат юзасида Жиззах шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!