Жамият    7:01 / 12.12.2022     271
Жиззах шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган оҳак ишлаб чиқарувчи цех фош этилди
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, цехда бир кунда тахминан 475 та аҳоли хонадонига етадиган табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.

Ҳуқуқ тартибот идоралари ҳамда “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали ходимлари ўзаро ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётган “тадбиркор” аниқланди.
“Jizzax MTRK” хабарига кўра, Жиззах шаҳридаги Мирзо Улуғбек маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро хонадонида 4 та охак пишириш печига 25 та газ ёндиргич 105 метр полиетилен қувур орқали яширин равишда газ тармоғига уланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, цехда бир кунда тахминан 475 та аҳоли хонадонига етадиган табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, газ таъминотидан вақтинча узилди.
