Обуна бўлинг

Жамият    11:26 / 6.05.2023     516

Жиззах вилоят суд бошқарувчилар ассоцияцияси аъзоси қўлга олинди

У Шароф Рашидов туманида рўйхатдан ўтган оилавий корхона раҳбари ишончига кириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда корхонанинг солиқ органидан юзага келган 23 миллион 200 минг сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериш ва банкрот деб топиш эвазига ундан 12 миллион сўм талаб қилиб, пулларни Жиззах шаҳридаги хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилоят бошқармаси, Иқтисодий жинояларга қарши курашиш Департаменти Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилоят суд бошқарувчилар ассоцияцияси аъзоси қўлга олинди.

“Jizzax MTRK” хабарига кўра, у Шароф Рашидов туманида рўйхатдан ўтган оилавий корхона раҳбари ишончига кириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда корхонанинг солиқ органидан юзага келган 23 миллион 200 минг сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериш ва банкрот деб топиш эвазига ундан 12 миллион сўм талаб қилиб, пулларни Жиззах шаҳридаги хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!