Жамият    7:01 / 3.12.2022     372
Жиззах вилояти “Манас-14” ЙПХ масканида ноқонуний тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди
Фуқаро ўз машинасида жами 1500 дона “MILANO” номли тамаки маҳсулотини ҳеч қандай ҳужжатларсиз Навоий вилоятига сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланди.

2022 йил 1 декабрь куни Дўстлик туман ҳудудида жойлашган “Манас-14” йўл патрул хизмати масканида, Тошкент-Навоий йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган, Навоий вилояти Навоий шаҳрида яшовчи ҳайдовчи бошқарувидаги, Lacetti русумли автоулов Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилди.
Жараёнда ушбу автомашина салони ва юкхонасида 3 дона қоғоз қутида, жами 1500 дона “MILANO” номли тамаки маҳсулотини ҳеч қандай ҳужжатларсиз, Тошкент шаҳрида жойлашган “Қўйлиқ” бозоридан ўзига нотаниш фуқародан сотиб олиб, Навоий вилоятига сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
