Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 5.11.2022     483

Жиззах вилояти мусиқали драма театри жамоаси Қозоғистонда эътироф этилди!

“Тожʼʼ спектакли мутахассислар томонидан “Энг яхши рeжиссёрлик иши” деб топилди.

Жиззах вилояти мусиқали драма театри ижодий жамоаси 22—30 октябь кунлари Қозоғистон Республикаси Астана шаҳрида Қозоғистон Республикаси халқ артисти  Азербайжан Мамбетов таваллудининг 90 йиллигига бағишлаб ташкил этилган “Teatrall” иккинчи халқаро театр фестивалида иштирок этди.

Ушбу фестивалда олтита давлат театр жамоалари ўзларининг турли жанрдаги спектаклларини намойиш этишди.

Жиззах вилоят мусиқали драма театри ижодий жамоаси хам Султон Раев қаламига мансуб “Тож” спектаклини намойиш қилишди. Режиссёр Фарҳод Бойназаров томонидан саҳналаштирилган ушбу спектакль мутахасислар томонидан илиқ кутиб олинди ва фестиваль сўнгида мутахасислар томонидан муносиб тақдирланди.

Театр ижодий жамоасига Қозоғистон Республикаси Астана шаҳар ҳокимлигининг махсус дипломи ва фестиваль ташкилотчилари томонидан Қозоғистон халқ артисти  Азербайжан Мамбетовнинг 90 йиллик юбилейи махсус кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Фестивалда шунингдек  спектакль режиссёри Фарҳод Бойназаров  TÜRKSOY Халқаро ташкилотининг “Чингиз Айтматов” номидаги Халқаро мукофоти билан тақдирланди.

Фестиваль доирасида “Тожʼʼ спектакли мутахассислар томонидан “Энг яхши рeжиссёрлик иши” дея эътироф этилди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!