Жамият    7:00 / 31.07.2023     459
Жиззахда 10 кг гиёҳвандлик моддаси савдосига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаси ва Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари ўзаро ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда 10 дона полиэтилен пакетларга ўралган, умумий оғирлиги 10 кг бўлган “опий” гиёҳвандлик воситасини 55 000 АҚШ долларига сотаётган шахслар жиноят устида ушланган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.