Обуна бўлинг

Жамият    10:00 / 29.09.2022     217

Жиззахда 109 мингдан зиёд аҳоли истеъмолчи хонадонлари суюлтирилган газ билан таъминланмоқда

2022 йил учун “Hududgazta’minot” акциядорлик жамияти томонидан 17 480 тонна суюлтирилган газ фонди ажратилган.

Бу ҳақда “Hududgaz Jizzax” газ таъминоти филиали ахборот хизмати маълум қилди.

Хабар қилинишича, 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига Жиззах вилояти бўйича 199 та қишлоқ фуқаролар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги жами 109 800 аҳоли истеъмолчи хонадонлари суюлтирилган газ  билан таъминланмоқда.

2022 йил учун “Hududgazta’minot” акциядорлик жамияти томонидан 17 480 тонна суюлтирилган газ фонди ажратилган бўлиб, 2022 йилнинг 8 ойи давомида 11 608 тонна суюлтирилган газ аҳоли истеъмолчилари ва ижтимоий соҳа объектларига имтиёзли нархларда етказиб бериш режалаштирилган эди.

Амалда 11 638 тонна суюлтирилган газ етказиб берилган ва режа 100 % га бажарилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!