Обуна бўлинг

Жамият    13:46 / 21.07.2023     379

Жиззахда 2023 йилнинг 6 ойи давомида 570 гектардан ошиқ ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар майдонга кўра Зарбдор тумани “етакчи” — 178,3 гектар.

Ер инсоният учун берилган бебаҳо мерос, ҳаёт манбаидир. Дарҳақиқат, бугун барча соҳаларда бўлгани каби Ер соҳасида ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, миллий бойлигимиз бўлган ер ресурсларини асраб-авайлаш, ундан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, уни келгуси авлодга соф ҳолида етказишга қаратилган бир қатор қонунлар, қарорлар, фармонлар қабул қилиниб, ҳаётга тадбиқ этиб келинмоқда.

Дарҳақиқат, Ердан мақсадли ва самарали фойдаланишда қонунийликни таъминлаш давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Зеро, амалдаги қонунларимизда ерни ўзбошимчалик билан эгаллаганлик, ундан хўжасизларча фойдаланганлик ва ер ҳисобини юритишдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Ерга оид қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан жойларда ер ва кадастр назоратчилари томонидан аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ортда қолган олти ойи давомида Кадастр агентлиги Жиззах вилояти туман шаҳар бўлимлари инспекторлари томонидан ер назорати тизимида олиб брилган тадбирлари натижасида вилоят бўйича 432 та ҳолатда 570,6 гектар ер майдони юридик ва жисмоний шаҳслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди.

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонларининг 109 та ҳолатда 552 гектари фондининг қишлоқ хўжалиги тоифаси, 264 та ҳолатда 10,3 гектари аҳоли пункти, 26 та ҳолатда 2,1 гектари саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар, 3 та ҳолатда 3,3 гектари ўрмон фонди, 4 та ҳолатда 0,7 гектари сув фонди, 22 та ҳолатда 1,9 гектари захира ерлар ҳисобига тўғри келади.

Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларини мақсадлари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак:

432 та ҳолатдаги 570,6 гектар ер майдонининг 35,3 гектарида 218 та уй-жой қуриш мақсадида, 6,0 гектарда 106 гектари нотурар жой бинолари қуриш мақсадида, 1 та ҳолатда 1,1 гектар майдон каръер сифатида фойдаланииш учун, 107 та ҳолатда 209,2 гектари бошқа ҳар хил мақсадларда фойдаланиш учун эгаллаб олинган.

Ноқонуний ҳолатлар туманлар кесимида:

Арнасой туманида 55 та ҳолатда 0,04 гектар;

Бахмал туманида 19 та ҳолатда 22,5 гектар;

Ғаллаорол туманида 61 та ҳолатда 69,9 гектар;

Шароф Рашидов туманида 37 та ҳолатда 37,3 гектар;

Дўстлик туманида 20 та ҳолатда 118 гектар;

Зомин туманида 24 та ҳолатда 6,3 гектар;

Зарбдор туманида 61 та ҳолатда 178,3 гектар;

Зафаробод туманида 12 та ҳолатда 0,8 гектар;

Мирзачўл туманида 26 та ҳолатда 0,3 гектар;

Пахтакор туманида 41 та ҳолатда 2,8 гектар;

Фориш туманида 224 та ҳолатда 80,4 гектар;

Янгиобод туманида 16 та ҳолатда 57,2 гектар;

Жиззах шаҳарда 36 та ҳолатда 1,9 гектарни ташкил этади.

Юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш бўйича Кадастр органлари ходимлари томонидан ҳуқуқбузарларнинг барчасига огохлантириш хатлари берилган. Шундан 228,9 гектарда 240 та ҳолат жойида ихтиёрий бартараф этилиб, ер участкаси ўз холига қайтарилган, 91,9 гектар майдондаги 42 та ҳолат бўйича судларга даъво аризалар киритилди (13 та қаноатлантирилган, 29 таси жараёнда). Шунингдек, қўшма тартиб асосида прокуратура органларига юборилган ҳолатлар сони 1,5 гектар майдонда 8 тани ташкил этади, ихтиёрий тарзда бартараф этилмай турган 142 та ҳолат юзасидан муддатида тегишли тартибда судга даъво аризалари киритиб борилмоқда.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида жами 614 та ҳолатда юридик ва жисмоний шаҳсларга 3 млрд. 457 млн. сўмлик жарималар қўлланилди (шундан моддалар бўйича, 60-модда 2-қисми 88 та, 60-модда 3-қисми бўйича 60 та, 60¹-моддаси бўйича 1 та, 68 модданинг 1-қисми бўйича 109 та ва 68¹-моддаси бўйича 356 тани ташкил этади).

Қўлланилган 3 млрд. 457 млн. сўмлик (614 та) жарималарнинг 380 тасидан 795 млн. 300 минг сўм қисми агентлик томонидан ундирилди (тўлов жараёни 15 кун ичида амалга оширилган ҳолатлар учун 368 млн. 630 минг сўмлик 30 ва 50 фоиз чегирма имтиёзи қўлланилган), бир ой муддатда жаримани ихтиёрий тўламаган 96 та субйектнинг 891 млн. 200 минг сўмлик жаримасини ундириш масаласи МИБга чиқарилиб, 8 та субйектдан 26 млн. 190 минг сўм ундирилган (жарималарни ундириш масаласида амалий ишлар мунтазам олиб борилмоқда).

Кадастр органлари ходимлари томонидан алббатта бундан кейинги даврларда ҳам прокуратура, суд органлари, солиқ идоралари, мажбурий ижро бюроси каби тегишли соҳа вакиллари билан ҳамкорликда ер назорати тизимида амалий ишлар олиб борилади.

Нодир СИДИКОВ,
Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси
бошлиғи

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!