Обуна бўлинг

Жамият    7:53 / 24.04.2023     371

Жиззахда МИБ 291 млн сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириб берди

Бюронинг Арнасой туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича судининг 11 нафар фуқароларининг “Учтепа пахта тозалаш” Акциядорлик жамиятидан ҳисобланган, лекин тўланмаган 291 млн сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида суд буйруғи келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Ўрганишлар давомида “Учтепа пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг бундан ташқари яна 14 та иш ҳақи ундириш билан боғлиқ ижро хужжатлари бўйича 10 млрд 532 млн сўм қарздорлиги аниқланган.

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси ахборот хизматининг “Dizak.uz”га маълум қилишича, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 154-моддасида Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъий назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлаши шартлиги белгиланган.

Бироқ, айрим иш берувчилар ходимларни ишлатиб, иш ҳақини беришга келганда турли хил важлар келтиради.

Бюронинг Арнасой туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича судининг 11 нафар фуқароларининг “Учтепа пахта тозалаш” Акциядорлик жамиятидан ҳисобланган, лекин тўланмаган 291 млн сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида суд буйруғи келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Ўрганишлар давомида “Учтепа пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг бундан ташқари яна 14 та иш ҳақи ундириш билан боғлиқ ижро хужжатлари бўйича 10 млрд 532 млн сўм қарздорлиги аниқланган.

Ижро ҳаракатлари давомида жамияти банк хисоб рақамларига муқаддам қўйилган инкассо топшириқномасидан тушган пулдан 11 нафар фуқароларининг тўланмаган 291 млн сўм иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловлари тўлиқ ундириб берилди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!