Обуна бўлинг

Жамият    13:45 / 7.10.2022     275

Жиззахда 33 йилдан буён яшаб келаётган Бактигул Режапованинг орзуси — Ўзбекистон фуқаролигини олиш

Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судида Режапова Бактигул Оринбаевнанинг Ўзбекистон Республикаси (Мирзачўл тумани)да 1989 йилдан бери яшаганлик фактини белгилаб беришни сўраб тақдим қилган аризаси кўриб чиқилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судида Режапова Бактигул Оринбаевнанинг Ўзбекистон Республикаси (Мирзачўл тумани)да 1989 йилдан бери яшаганлик фактини белгилаб беришни сўраб тақдим қилган аризаси кўриб чиқилди.

Қозоғистонда туғилган Бактигул Режапова 1989 йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилиб келган. Бироқ шу чоққача Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини ололмаган.

Суд фуқаронинг аризасини муҳокама қилиб, аризани асосли деб топди ва Режапова Бактигул Оринбаевна 1989 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келганлиги ва 1989 йилдан буён доимий яшаб келаётганлигини, ушбу ҳолатлар ишда тўпланган далолатнома, гувоҳнинг кўрсатмаси ва бошқа ҳужжатлар билан бирга ўз тасдиғини топганлиги, шунингдек, аризачи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1989 йилдан буён доимий яшаб келган бўлсада ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида доимий рўйхатдан ўтмаганлигини, ушбу ҳолатларни бошқача йўл билан белгилашнинг имконияти мавжуд бўлмаганлигини инобатга олиб, аризачининг аризасини қаноатлантирди.

Суд Режапова Бактигул Оринбаевнанинг 1989 йилдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб келганлик фактини белгилашни лозим деб топди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!