Жамият    8:10 / 6.06.2023     534
Жиззахда 47 ёшли аёл хонадонида 3 килограммдан ошиқ гиёҳвандлик ўсимлиги сақлаётгани аниқланди
Текширув давомида яшаш уйи томорқасида 12 туп кўкнори экиб парваришланаётгани аниқланди. Тўрт нафар фарзанднинг онаси билан суҳбат чоғида ҳовлидаги чуқурликда 351 туп худди шундай ўсимлик сақланаётгани ойдинлашди. Ушбу 2 килограмм 305 грамм оғирликдаги гиёҳвандлик ўсимлиги тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Фориш тумани ички ишлар органлари ходимлари ўтказган тадбирда гиёҳвандлик ўсимлигини парвариш ва сақлаш билан боғлиқ қонунбузарликка чек қўйилди.
Тадбир давомида туманнинг Нарвон қишлоғида истиқомат қилувчи 47 ёшли аёлнинг яшаш хонадони соҳа ходимлари томонидан холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Текширув давомида яшаш уйи томорқасида 12 туп кўкнори экиб парваришланаётгани аниқланди. Тўрт нафар фарзанднинг онаси билан суҳбат чоғида ҳовлидаги чуқурликда 351 туп худди шундай ўсимлик сақланаётгани ойдинлашди. Ушбу 2 килограмм 305 грамм оғирликдаги гиёҳвандлик ўсимлиги тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
