Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 28.04.2023     515

Жиззахда 500 долларга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Жиззах шаҳрининг Обод маҳалласида яшовчи аёл ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун Иттифоқ маҳалласида жойлашган ўқув марказига борган. У ерда бир киши ўзини автомактаб директори ўринбосари дея таништириб, “Б” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини 8 кун ичида юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали тўғирлаб беришини маълум қилган. Эвазига 500 АҚШ доллари беришини, шундан сўнг барча ҳужжатларни расмийлаштириб, ҳайдовчилик гувоҳномасини тўғирлаб беришини айтган.

Фото: видеодан кадр

Фуқаро бу ҳақда танишларидан маслаҳат олганида, улар бу ҳаракат ноқонуний эканлиги ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартибини тушунтиришган.

Шундан сўнг аёл вилоят ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ноқонуний ҳаракат юзасидан чора кўришни сўрайди. Ушбу ариза асосида вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида автомактаб ишчиси, 1985 йилда туғилган фуқаро хизмат хонасида 500 АҚШ доллари ҳисобидан 5 млн 650 минг сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!