Жамият    8:00 / 4.12.2022     442
Жиззахда 7—9 декабрда “Мен донорман” қон топшириш хайрия акцияси ўтказилади
Хайрия қон топшириш акциясида 18 ёшдан ошган ҳамда 60 ёшгача бўлган, сариқ касалга чалинмаган, “Д” рўйхатда турмайдиган соғлом фуқаролар донор сифатида қатнашади.

Жорий йилнинг 5—10 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят қон қуйиш марказларида, шунингдек, тиббиёт муассасалари ҳамда Республика қон қуйиш марказида “Мен донорман” қон топшириш хайрия акцияси ўтказилади. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги маълум қилди.
Жумладан, Жиззах вилояти ҳудудларида ушбу акция 7—9 декабрь кунлари ташкил этилади. “Мен донорман” қон топшириш хайрия акцияси Жиззах вилояти қон қуйиш марказида ўтказилади.

Хайрия қон топшириш акциясида 18 ёшдан ошган ҳамда 60 ёшгача бўлган, сариқ касалга чалинмаган, “Д” рўйхатда турмайдиган соғлом фуқаролар донор сифатида қатнашади.
Акцияда ҳарбий хизматчилар, талаба ёшлар, давлат хизматчилари, кўнгилли ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишлари мумкин.
