Жамият    10:00 / 2.02.2023     235
Жиззахда акциз маркаси йўқ 6 минг қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди
Жиззах вилояти божхона бошқармаси маълумотларига кўра, бошқарма томонидан 2022-2023 йиллар давомида тамаки билан боғлиқ 10 та ноқонуний ҳолат аниқланган ва қиймати 207 млн 400 минг сўмлик, 16 399 қути тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинган.

Юртимизга олиб кирилаётган тамаки маҳсулотлари аввало тегишли акциз маркалар билан қадоқланган бўлиши лозим. Акциз маркаси йўқми, демак давлатга акциз солиғи ҳам тўланмаган.
Минг афсуски, бу каби қинғир ишларни амалга ошираётган ва ноқонуний тамаки савдоси билан шуғулланаётган шахслар жамиятда учраб турибди.
Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан бундай ҳолатларнинг олди олиниб, вилоят Мажбурий ижро бюроси, ички ишлар ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаслари ходимлари билан биргаликда ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган тамаки маҳсулотлари амалдаги тартибга асосан йўқ қилинмоқда. Бу ҳақда “Jizzax MTRK” хабар берди.

Ушбу йўқ қилиш жараёнида 6000 қути тамаки маҳсулотлари белгиланган тартибда ёқиб юборилди. Мазкур йўналишдаги умумий рақамларга тўхталадиган бўлсак, Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан 2022-2023 йиллар давомида тамаки билан боғлиқ 10 та ноқонуний ҳолат аниқланган ва қиймати 207 млн 400 минг сўмлик, 16 399 қути тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинган. Шундан 15 399 қути тамаки ёқиб юборилган. Қолган 1000 қути тамаки ҳам суднинг қарори чиққанидан сўнг, йўқ қилиниши режалаштирилган.
Азизбек Саидқулов — Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходими.
Ёрқин Содиқов
