Жамият    7:51 / 19.04.2023     348
Жиззахда алимент тўлашдан бўйин товлаган 14 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган
Жорий йил бошидан фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаган, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаган жами 71 нафар фуқаролар жавобгарликка тортилган.

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармасининг худудий бўлимлари томонидан бола таъминоти учун алимент ундириш борасида бир қатор ишлар амалга ошрилиб келинмоқда.
Бошқарма ахборот хизматининг “Dizak.uz”га маълум қилишича, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 474-моддасига асосан Жорий йил бошидан фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаган, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаган 71 нафар фуқаролар жавобгарликка тортилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 122-моддасига асосан 2023 йил бошидан фарзандини моддий таъминлашдан маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам ҳулоса қилмасдан бўйин товлаб келган 14 нафар фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2022 йилдаги 427-сонли Қарори билан ташкил этилан “Алимент тўловлари жамғармаси”дан 12 нафар алимент иши бўйича ундирувчиларга 167 млн. сўм маблағлар тўлаб берилди.
