Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 1.08.2023     732

Жиззахда автобус ЙТҲга учради

Ушбу ҳодиса 15 июль куни тахминан соат 13:00 ларда Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга Тошкент—Самарқанд М39 автомобиль йўлининг 997 километрида содир этилгани маълум бўлди.

Yutong йўловчи ташувчи автобус ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган “ЗИЛ-130” юк автомашинаси орқасига урилган.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Жиззахда йўловчи ташувчи автобус билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Вилоят ЙҲХБ ушбу ЙТҲ ҳақида маълумот берди.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу ҳодиса 15 июль куни тахминан соат 13:00 ларда Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга Тошкент—Самарқанд М39 автомобиль йўлининг 997 километрида содир этилгани маълум бўлди.

Yutong йўловчи ташувчи автобус ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган “ЗИЛ-130” юк автомашинаси орқасига урилган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, транспорт воситалари техник шикастланган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!