Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 12.01.2023     400

Жиззахда автомашина ўғирлаган шахс ушланди

Жабрланувчи Жиззах шаҳрининг Алишер Навоий маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уй қаршисида Daewoo Brougham русумли автоуловини қолдирган ва тунда автомашина ўғирлаб кетилган.

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи И.И. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, автомашинаси ўғирланганлигини билдирган.

Мурожаатга кўра, жабрланувчи Жиззах шаҳрининг Алишер Навоий маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уй қаршисида Daewoo Brougham русумли автоуловини қолдирган ва тунда автомашина ўғирлаб кетилган.

Жабрланувчининг ички ишлар органларига қилган мурожаати асосида қидирув амалга оширилиб, транспорт воситаси Кимёгар маҳалласи ҳудудида техник соз ҳолатда топилди.

Соҳа вакиллари суриштирувни давом эттириб, ушбу жиноятни содир этган Зомин туманининг Қўрғон маҳалласида яшовчи Ў.Р. ни қўлга олдилар.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!