Жамият    7:00 / 8.05.2023     5465
Жиззахда аёл фарзандини ўлдириб сўнгра ўз жонига қасд қилди
Воқеа жойига тезкор тергов гуруҳи етиб борган вақтда яшаш уйида 2022 йилда туғилган А.О нинг ҳам жасади топилган. Унинг қорин соҳасида ошхона пичоғи 2 марта санчилишидан қолган жароҳатлар бўлган.

Жиззах вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2023 йил 6 май куни соат 12:40 ларда, вилоят Ички ишлар бошқармаси “102” тизимига Шароф Рашидов тумани “Раваллиқ” МФЙ Хасанкал қишлоғида яшовчи, 1988 йилда туғилган Ш.Н нинг хабарига кўра, ушбу ҳудудда яшаган келини, уй бекаси бўлган 1998 йилда туғилган Ш.Х яшаш уйи ҳовлисида жойлашган хожатхонаси болорига ўзини осиб ўз жонига қасд қилганлиги маълум қилган.
Шундан сўнг воқеа жойига тезкор тергов гуруҳи етиб борган вақтда яшаш уйида 2022 йилда туғилган А.О нинг ҳам жасади топилган. Унинг қорин соҳасида ошхона пичоғи 2 марта санчилишидан қолган жароҳатлар бўлган.
Суриштирув жараёнида Ш.Х фарзанди А.О ўлдириб сўнг ўзини осиб ўлдиргани маълум бўлган. Аниқланишича, Ш.Х шу манзилда яшовчи турмуш ўртоғи 1988 йилда туғилган, мавсумий ишчилик билан шуғулланувчи Ш.Нга қўнғироқ қилиб, ўзини осаётганини маълум қилган.
Шундан кейин Ш.Н ушбу маҳаллада яшовчи амакиси Нормат Шодиевга қўнғироқ қилиб, турмуш ўртоғи Ш.Х яшаш уйида ўз жонига қасд қилаётганини билдирган. Нормат Шодиев Ш.Н нинг яшаш уйига борган вақтида Ш.Х хожатхонада ўзини осиб қўйганлигини кўриб бу ҳақда ички ишлар органларига хабар берган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ИИБ ҳамда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.
