Жамият    7:00 / 14.04.2023     693
Жиззахда Бандлик бош бошқармаси мансабдори пора олаётганда қўлга тушди
Жиззах шаҳрида яшовчи М.А. вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб Жиззах вилояти Бандлик бош бошқармасида масъул лавозимда ишлаган Ш.С. касбга ўқитиш бўйича сертификат тайёрлаб бериши эвазига ундан 400 АҚШ доллари талаб қилганини билдирган. Шу асосида вилоят ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Ш.С. Мирзачўл тумани касб-ҳунар марказига тегишли мутахассислик сертификатини сохталаштирган ҳолда 400 АҚШ долларига сотмоқчи бўлиб олдиндан 1 миллион 100 минг сўмини 100 АҚШ долларига ҳисоблаб олаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Жиззах шаҳрида яшовчи М.А. вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб Жиззах вилояти Бандлик бош бошқармасида масъул лавозимда ишлаган Ш.С. касбга ўқитиш бўйича сертификат тайёрлаб бериши эвазига ундан 400 АҚШ доллари талаб қилганини билдирган.
Шу асосида вилоят ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Ш.С. Мирзачўл тумани касб-ҳунар марказига тегишли мутахассислик сертификатини сохталаштирган ҳолда 400 АҚШ долларига сотмоқчи бўлиб олдиндан 1 миллион 100 минг сўмини 100 АҚШ долларига ҳисоблаб олаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
