Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 17.02.2023     201

Жиззахда биологик фаол қўшимчаларни чегарадан ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

Жиззах вилоят божхона бошқармасининг “Қўшкент” чегара божхона постида божхона ходимлари томонидан унга тегишли юклар кўздан кечирилганда, юклар орасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, 180 конвалютадаги, 1620 дона биологик фаол қўшимчалар яширилганлиги аниқланди.

Жиззах вилоят божхона бошқармасининг “Қўшкент” чегара божхона постида биологик фаол қўшимчаларни яшириб олиб ўтишга уринган шахс қўлга олинди.

Маълум бўлишича, фуқаро М.Ш пост орқали ҳаракатланиб, ушбу биофаол қўшимчаларни ноқонуний тарзда қўшни мамлакатга олиб чиқиб кетишни режа қилган.

Бироқ, режа иш бермади. Божхона ходимлари томонидан унга тегишли юклар кўздан кечирилганда, юклар орасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, 180 конвалютадаги, 1620 дона биологик фаол қўшимчалар яширилганлиги аниқланди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!