Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 27.03.2023     326

Жиззахда божхона кўригидан ўтказилган машина салонидан ўқ-дорилар топилди

Жиззах вилоят божхона бошқармасининг “Учтўрғон” чегара божхона пости орқали ҳаракатланган Honda русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида орқа ўриндиқ қўл суянчиғи ичидан 8 дона овчилик учун мўлжалланган ўқ-дорилар (патрон) топилди ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Жиззах вилоят божхона бошқармасининг “Учтўрғон” чегара божхона пости ходимлари яна бир ноқонуний ҳолатнинг олдини олишди.

Пост орқали ҳаракатланган Honda русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида орқа ўриндиқ қўл суянчиғи ичидан 8 дона овчилик учун мўлжалланган ўқ-дорилар (патрон) топилди ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Жиззах вилоят божхона бошқармаси ходими Азиз Саидқуловнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дориларни юртимиз чегарасидан ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!