Жамият    10:01 / 24.10.2022     384
Жиззахда бўш ер майдонини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
У 25 сотих бўш ер майдонини 125 млн сўмга сотишга уринган.

2022 йил 30 сентябрь куни Жиззах вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний ер сотиш ҳолатига чек қўйилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, Пахтакор тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи шахс Зафаробод тумани “Бирлик” МФЙ Олмазор кўчасида жойлашган 25 сотих бўш ер майдонини 125 млн сўмга сотишга келишган.
У Пахтакор тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида келишилган пулнинг 7,5 минг АҚШ долларини олдиндан олаётган вақтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
