Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 21.11.2022     393

Жиззахда босқинчилик ва ўғирлик қилган шахс ушланди

У Жиззах шаҳридаги уйлардан бирига ғайриқонуний равишда кириб ёш боланинг қўл ва оёқларини боғлаган ҳамда кўп миқдордаги пул ва тилла тақинчоқларни ўғирлаган.

Фото: видеодан кадр

Жиззах шаҳридаги бозорда савдо фаолиятини олиб борадиган фуқаро Сайлжойи маҳалласидаги яшаш хонадонида 1 нафар фарзандини ёлғиз қолдиради. Кундуз куни соат тахминан 11:00 ларда номаълум шахс сумалак сотиб юрганлигини, ҳожатхона кириши кераклигини айтади ва вояга етмаган болага нисбатан зўрлик ишлатиб, уй ичига ғайриқонуний равишда кирган.

Шундан сўнг 2008 йилда туғилган болани қўрқитиб қўл ва оёқларини боғлайди ҳамда хонадонда бўлган темир сейф ичидаги 8 млн сўм ва 1 700 АҚШ доллари миқдордаги пуллар, шу билан бирга умумий қиймати 35 млн 600 минг сўмлик тилла тақинчоқларни олган.

Ғаразли ниятини амалга оширган шахс ёғоч нарвон орқали қўшни ҳовлига ўтиб воқеа жойидан яширинган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан ички ишлар органлар томонидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.

Самарқанд вилояти Жомбой туманида яшаган 2000 йилда туғилган шахс муқаддам ўғирлик қилганлиги учун судланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!