Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 29.09.2022     194

Жиззахда чет эл валютасининг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди

Валютафуруш 3 500 АҚШ долларини фуқарога 39,2 млн. сўмга сотган вақтда ушланган.

Фото: Прокуратура Департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Ғаллаорол туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Хабар қилинишича, тезкор тадбир давомида Ғаллаорол тумани марказидаги савдо дўкони атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.Б. фуқаро Э.га жами 3 500 АҚШ долларини 39,2 млн. сўмга сотган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!