Жамият    11:01 / 21.09.2022     744
Жиззахда электр таъминоти корхонаси ходими пора билан қўлга тушди
Корхона ҳуқуқшуноси фуқарога электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича ҳисобланган қарздорликни пора эвазига йўқ қилиб беришни ваъда қилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан Ш.Рашидов туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Хабар қилинишича, туман электр таъминоти корхонаси ҳуқуқшуноси Н.Д. фуқаро Р.нинг хонадонида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича ҳисобланган 6,2 млн сўм қарздорликни йўқ қилиб беришини таклиф қилган.
Туман электр таъминоти корхонаси ҳуқуқшуноси ўз “хизмати” эвазига пул сўраган ва 1,9 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
