Обуна бўлинг

Жамият    10:01 / 28.09.2022     575

Жиззахда ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди

У фуқарога 100 сотих ер майдонини пора эвазига расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилган.

Фото: Прокуратура Департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум қилинишича, фуқаро Т.Х. фуқаро Ж.га Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги яқин қариндошларига томорқа учун ажратилган 40 сотих ер майдонини ҳамда ушбу ҳудудга туташ заҳирадаги 60 сотих ер майдонини расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилган.

Бироқ у ўз “хизмати” эвазига пора сўраган.

Тезкор тадбир чоғида  фуқаро Т.Х. 110 млн сўмни олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!