Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 14.02.2023     236

Жиззахда фуқаро 120 минг кубга яқин табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

“M.A.” оилавий корхонасига қарашли иссиқхонада газ ҳисоблаш ускунасига ташқаридан таъсир ўтказилиб 119,1 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 119,1 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали Жиззах шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилди.

Жараёнда “M.A.” оилавий корхонасига қарашли иссиқхонада газ ҳисоблаш ускунасига ташқаридан таъсир ўтказилиб 119,1 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 119,1 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!