Жамият    7:01 / 27.01.2023     346
Жиззахда фуқаро уйида ноқонуний равишда ўқ-дорилар сақлаб келгани аниқланди
Уйни кўздан кечириш жараёнида 14 дона гильза, бир дона патрон ўқлагич ускунаси ҳамда 15 дона турли ҳажмдаги ўқ дорилар ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳужжатлаштириб олинди.

Пахтакор тумани ИИБ ходимлари томонидан “Буюк ипак йўли” МФЙда яшовчи 1969- йилда туғилган А.С.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида темир сейфда ўқотар қуролига тегишли гилзалар, патрон ва ўқ дорилар ҳеч қандай ҳужжатларсиз сақланаётгани аниқланди.
Жараёнда 14 дона гильза, бир дона патрон ўқлагич ускунаси ҳамда 15 дона турли ҳажмдаги ўқ дорилар ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
