Жамият    7:00 / 14.04.2023     372
Жиззахда фуқарони Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Муқаддам судланган фуқаро З.Н. фуқаро А.И.ни 30 000 АҚШ доллари эвазига Туркия давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишга келишади. У ваъдалашилган пулдан 5000 АҚШ долларини олган вақтда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор-тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Муқаддам судланган фуқаро З.Н. фуқаро А.И.ни 30 000 АҚШ доллари эвазига Туркия давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишга келишади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
