Жамият    7:00 / 3.06.2023     1404
Жиззахда гаровдаги Tesla хатланди
Жиззах туманлараро Иқтисодий судининг 2023 йил 31 майдаги АТБ «O’zsanoatqurilishbank» фойдасига қарздор «КСТ» МЧЖ 432 миллион сўм кредит қарздорлик ундириви юзасидан гаров мулки хисобланган Tesla автомашинасига хатлаш тўғрисидаги ажрими бюронинг Жиззах шахар бўлимига келиб тушган.

МИБ Жиззах вилояти бошқармасининг Dizak.uz’га маълум қилишича давлат ижрочиси томонидан қарздорларга ижро иши қўзғатилиб, тарафларга нусхалари юборилган.
Мазкур ижро иши доирасида 2023 йил 2 июнь куни гаровда бўлган Tesla русумли автомашина хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Шундан сўнг ижро иши “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги қонуннинг 41-моддасига асосан амалда ижро этилганлиги сабабли тамомланди.