Жамият    7:01 / 24.11.2022     409
Жиззахда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган ўқув-спорт техника клуби ходими қўлга олинди
У фуқаронинг ишончига кириб, унга “Б” ва “С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 4,5 млн сўм талаб қилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Маълум қилинишича, “Ғаллаорол ўқув-спорт техника клуби” унитар корхонаси ўргатувчи устаси Ў.Б. фуқаро Д.Ж.нинг ишончига кириб, унга “Б” ва “С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 4,5 млн сўм талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида ўқув-спорт техника клуби ўргатувчи устаси келишилган пулни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
