Жамият    7:01 / 21.09.2022     497
Жиззахда икки фуқаро ўртасидаги жанжал пичоқбозлик билан тугади
Оқибатда бир киши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

2022 йил 18 сентябрь соат 21:10 ларда Ғаллаорол тумани “Гулчамбар” маҳалла фуқаролар йиғини Анойи маҳалласида истиқомат қилувчи икки фуқаро ўзаро жанжаллашиб қолган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 1991 йилда туғилган шахс 1990 йилда туғилган маҳалладошига ошхона пичоғи билан бир марта зарба бериб унга тан жароҳати етказган.
Жабрланувчи кўкрак қафаси чап томонига тешиб кирган жароҳат, мастлик ҳолати ташхислари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали хирургия бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
