Жамият    7:00 / 13.06.2023     272
Жиззахда итга электр арра билан жароҳат етказган шахсга чора кўрилди
Ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилиб, мазкур қонунбузарлик жорий йилнинг 12 июнь куни Дўстлик туманининг Алишер Навоий маҳалласида яшовчи Ҳ.Қ. томонидан содир этилганлиги аниқланган ва ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига асосан, белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ижтимоий тармоқда Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида итга электр аррада жароҳат етказилганлигига оид изоҳ ва фотосуратлар тарқалди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилиб, мазкур қонунбузарлик жорий йилнинг 12 июнь куни Дўстлик туманининг Алишер Навоий маҳалласида яшовчи Ҳ.Қ. томонидан содир этилганлиги аниқланган ва ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига асосан, белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.
