Жамият    7:00 / 5.05.2023     1308
Жиззахда киракашдан 3 млн сўм талаб қилган зўравон ушланди
У бирор-бир давлат идорасида расман ишламасада, ўзида ҳеч қандай ваколат бўлмасада, такси хизмати кўрсатмоқчи бўлган маҳалладошига Жиззах—Зомин йўналишида ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслик ва киракашлик билан шуғулланиши учун рухсат беришини ваъда қилиб, эвазига 3 млн сўм миқдорида пул талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шароф Рашидов тумани Ҳайробод маҳалласида яшовчи шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “Jizzax MTRK” хабар бермоқда.
У бирор-бир давлат идорасида расман ишламасада, ўзида ҳеч қандай ваколат бўлмасада, такси хизмати кўрсатмоқчи бўлган маҳалладошига Жиззах—Зомин йўналишида ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслик ва киракашлик билан шуғулланиши учун рухсат беришини ваъда қилиб, эвазига 3 млн сўм миқдорида пул талаб қилади.
Ушбу пулларни Жиззах шаҳри Мирзо Улуғбек маҳалласи ҳудудида олган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
