Жамият    7:01 / 26.11.2022     414
Жиззахда кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотаётган шахс ушланди
У кучли таъсир қилувчи таблеткаларни 2 млн 300 минг сўм эвазига пулламоқчи бўлган эди.

Вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига барҳам берилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, тезкор тадбир давомида Бахмал тумани Тонготар маҳалласида яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаро ўзининг бошқарувидаги Lacetti автоуловида 2 млн 300 минг сўм эвазига 105 дона кучли таъсир қилувчи таблеткаларни сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
