Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 4.11.2022     1254

Жиззахда ногиронлиги бўлган аёллар учун мурувват уйи фаолият бошлади

Мазкур мурувват уйи 300 ўринга мўлжалланган.

Фото: Dizak.uz

Шароф Рашидов туманида ногиронлиги бўлган аёллар учун 300 ўринли замонавий яшаш шароитига эга мурувват уйи фаолият бошлади. Бу ҳақда “Jizzax MTRK” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Жиззах вилоятида кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар йили бепул тиббий-ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш кўлами 5 минг нафардан 20 минг нафарга ортган.

Ўзгалар парваришига муҳтож 484 нафар якка ва ёлғиз истиқомат қилувчи кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар эса уйида ижтимоий хизмат кўрсатиш билан қамраб олинган.

Фото: Dizak.uz

Республика бюджетидан 41,1 млрд. сўм ажратилиб барпо этилган мазкур мурувват уйи 300 ўринга мўлжалланган бўлиб, физотерапия, стоматология, меҳнат терапияси, мусиқа, сартарошхона, ошхона, кутубхона, сунъий қопламали стадион, спорт зал ва 200 ўринга мўлжалланган замонавий фаоллар залида барча шарт-шароитлар яратилган.

Фото: Dizak.uz
Фото: Dizak.uz
Фото: Dizak.uz

Маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар, концерт дастурларини ташкил этиш орқали эса ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий ҳаётдаги фаол иштирокини таъминлаш, кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар мунтазам равишда такомиллаштириб борилиши назарда тутилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!