Жамият    7:00 / 16.03.2023     348
Жиззахда ноқонуний балиқ овлаб ҳайвонот дунёсига 83 миллион сўмликдан ошиқ зарар етказган шахслар аниқланди
Жиззах вилояти прокуратураси ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 6 март куни Фориш тумани, “Дарвоза” МФЙ ҳудудидаги “Айдар-Арнасой кўллар тизими” ҳавзасида фуқаро Б.Ш шериги И.М билан ҳеч қандай рухсатномасиз тақиқланган ўлчамдаги “леска”ли тўрлар ёрдамида балиқ овлаётгани аниқланган.

Маълум бўлишича, қоидабузарлар 1206 бош қизилкўз (вобла), 154 бош олабуға (судак), 2 бош зоғорабалиқ (сазан) ҳамда 5 дона товонбалиқ (карас)ни ноқонуний овлаганлиги оқибатида ҳайвонот дунёсига 83 млн 430 минг сўм зарар етказган.
Ҳолат юзасидан Б.Ш ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 202-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.