Жамият    7:53 / 16.05.2023     237
Жиззахда ноқонуний равишда 54 млн сўмга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Зарбдор туманида яшовчи шахс харидорга туманнинг Янгикент маҳалласи ҳудудида ўзига тегишли 20 сотих бўш турган ер майдони борлигини маълум қилган. Аммо солиқ тўловлари туфайли ернинг кадастр ҳужжатлари қисман тайёрлиги, келгусида ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги, танишлари орқали бу масалада ёрдам беришини айтган.

Жиззах шаҳрининг Ўратепалик маҳалласида яшовчи фуқаро вилоят ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, қонунбузарга нисбатан чора кўришни сўраган.
“Jizzax MTRK” хабарига кўра, аризачининг маълум қилишича, чорвачилик ва тадбиркорлик учун бўш ер майдони қидириб, ижтимоий тармоқларда берилган эълон эгасига қўнғироқ қилган. Зарбдор туманида яшовчи шахс телефон орқали мулоқотда туманнинг Янгикент маҳалласи ҳудудида ўзига тегишли 20 сотих бўш турган ер майдони борлигини маълум қилган.
Ҳаридор ерни кўриш учун борган вақтида сотувчининг дадаси билан ҳам танишади ва улар савдога қўйилган ер учун 54 миллион сўм сўрашади. Аммо улар солиқ тўловлари туфайли ернинг кадастр ҳужжатлари қисман тайёрлиги, келгусида ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги, танишлари орқали бу масалада ёрдам беришларини айтишган. Шундан сўнг мурожаатчи қариндошларидан маслаҳат олади ва улар ер майдонлари фақат аукцион савдолари орқали сотилишини айтишади.
Баён этилган мурожаат асосида вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Зарбдор тумани Янгикент маҳалласида яшовчи фуқаро келишилган 54 миллион сўмни олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
